» » » Божхона расмийлаштируви жараёни 3 иш кунидан 17 дақиқага қисқарди


Божхона расмийлаштируви жараёни 3 иш кунидан 17 дақиқага қисқарди


Икром Мусинов "Самэлектросервис” корхонаси директор ўринбосари бўлиб ишлайди. Биз уни Самарқанд вилоят божхона бошқармаси томонидан ташкил этилган пресс-тур давомида "Улуғбек” ТИФ божхона постида учратдик. Тадбиркор илгаригидек божхона расмийлаштируви жараёни 3 иш кунида эмас, қисқа вақтда амалга оширилиб, ортиқча овворагарчиликларнинг олди олинганини айтди.

 

Мазкур божхона пости бошлиғи Рустам Аҳмеджоновнинг таъкидлашича, жорий йилнинг 9 ойида "Улуғбек" ТИФ божхона постининг ташқи савдо айланмаси 609,63 млн. АҚШ долларини ташкил қилган.

 

Шундан экспорт 62,45 млн.АҚШ долларни, импорт эса 547,18 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ташқи савдо айланмаси 173,52 млн. АҚШ долларга кўпайган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий