» » » САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИНИНГ 100 НАФАР ТАЛАБАСИ ХОРИЖДА ЎҚИЙДИ


САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИНИНГ 100 НАФАР ТАЛАБАСИ ХОРИЖДА ЎҚИЙДИ

САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИНИНГ 100 НАФАР ТАЛАБАСИ ХОРИЖДА ЎҚИЙДИСАМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИНИНГ 100 НАФАР ТАЛАБАСИ ХОРИЖДА ЎҚИЙДИ

Мамлакатимиз ва хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга такомиллашиб, профессор-ўқитувчи ҳамда талабалар алмашинуви доираси ҳам кенгайиб бормоқда.

Бунга Самарқанддаги қатор олий таълим муассасалари ҳамда хорижий мамлакатлардаги ОТМ ўртасида қўшма лойиҳаларнинг тузилиб, ҳаётга татбиқ этилаётгани мисол бўла олади.
Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти жорий ўқув йилидан бошлаб Москва давлат қурилиш университети ҳамда Беларусь миллий техника университетлари билан қўшма таълим доирасида талабаларни ўқишга қабул қилди.
— Институтимизда жорий йил, августнинг бошидан 10 санасигача мазкур таълим йўналиши бўйича қабул эълон қилинди, — дейди СамДАҚИ қўшма таълим бўлими бошлиғи Обид Отамуродов. — Қабул комиссияси томонидан 480 нафардан ортиқ абитуриентлардан аризалар қабул қилинди. Ўқув йилининг бошида, яъни 6, 7, 8 сентябрь кунлари Москва давлат қурилиш университети ҳамда Беларус миллий техника университетлари профессор-ўқитувчиларининг бевосита иштирокида абитуриентлар суҳбат, ёзма иш ва тест синовларидан ўтказилиб, қабул квотасига мувофиқ бешта таълим йўналиши бўйича 100 нафари ўқишга қабул қилинди. 2 октябрдан бошлаб улар учун ўқув машғулотлари бошланди. Мазкур йўналишга ўқишга қабул қилинган талабаларимиз икки йил институтимизда таълим олиб, икки йил давомида ўз йўналишлари бўйича МДҚУ ва БМТУларида ўқишни давом эттиришади.
Дарҳақиқат, ушбу ҳамкорлик бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, архитектура, сув таъминоти ва канализация тизимларини лойиҳалаш каби соҳаларни юксак салоҳиятли кадрлар билан таъминлашга хизмат қилади.

Samarkand.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий