» » » САМАРҚАНДДА “ДЎСТЛИК КЕЧАСИ”, “ШОМЙ ДЎСТЙ” БЎЛИБ ЎТДИ


САМАРҚАНДДА “ДЎСТЛИК КЕЧАСИ”, “ШОМЙ ДЎСТЙ” БЎЛИБ ЎТДИ

САМАРҚАНДДА “ДЎСТЛИК КЕЧАСИ”, “ШОМЙ ДЎСТЙ” БЎЛИБ ЎТДИСАМАРҚАНДДА "ДЎСТЛИК КЕЧАСИ”, "ШОМЙ ДЎСТЙ” БЎЛИБ ЎТДИ

Хабарингиз бор, шу кунларда Садриддин Айний номидаги тожик академик опера ва балет театри Самарқандда ижодий сафарда бўлиб турибди. Куни кеча мазкур театр ҳамда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари иштирокида "Дўстлик оқшоми”, "Шомй Дўстй” гала-концерти бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида ўтказилган тадбирда "Майсаранинг иши”, "Тоҳир ва Зуҳра” операларидан дуэтлар куйланди. Тожикистон республикасида хизмат кўрсатган артист Содиқ Нуруллаев, Халқаро танловлар совриндорлари Шарофаат Нуруллаева, Манучеҳр Раҳмонов ижросидаги мумтоз куй-қўшиқлар, Самарқанд вилоят мусиқали драма театри симфоник оркестри, рақс жамоалари чиқишлари томошабинларга манзур бўлди. Гала концерт Ўзбекистон Халқ артисти Мардон Мавлоновнинг машҳур ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб "Ўзбегим тожик билан” шеърига басталанган қўшиғи билан якунланди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий