» » » Навбатдаги сайёр қабул “Небўса” маҳалласида ўтказилди


Навбатдаги сайёр қабул “Небўса” маҳалласида ўтказилди

Навбатдаги сайёр қабул “Небўса” маҳалласида ўтказилдиНавбатдаги сайёр қабул "Небўса” маҳалласида ўтказилди

 

Булунғур туман ҳокими ва туман халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган Булунғур туман сектор раҳбарларининг 2019 йил октябрь-ноябрь ойлари фуқароларни оммавий сайёр қабул қилиш графигига мувофиқ туман ҳокими томонидан навбатдаги сайёр қабул "Небўса” маҳаласидаги 50 умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди.

Сайёр қабулда сектор аъзолари, маҳалла фаоллари, ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла аҳли иштирок этди.

Сайёр қабулда дастлаб, туман ҳокими томонидан тумандаги фермер хўжаликларининг бюджет ва бюджетдан ташкари мақсадли жамғармалари, электр энергияси, газ, сувва коммунал тўловлардан бўлган боқиманда карзлари ва жорий ой учун хисобланадиган солиқларини тўлиқ тўлаб қўйишлари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол мулк солиқларидан бўлган қарзларини тўлиқ тўлашлари ва бусолиқлар учун тўланган тўловлар ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга хизмат қилиши тўғрисида тушунчалар берилди.

Сайёр қабул давомида маҳалла фуқаролари ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда иштирок этган ташкилот раҳбарларига "Небўса” маҳалла фуқаролар йиғинида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва мурожаатларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида кўриб чиқиш, сансонарчиликка йўл қўйиш каби қонун бузилиш холатлари юз бермаслиги лозимлиги таъкидланди.

Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Комментариев: 0
Добавить комментарий