» » » Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 4 та махсус техника берилди


Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 4 та махсус техника берилди

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 4 та махсус техника берилдиСамарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 4 та махсус техника берилди


Президентимизнинг"2017 – 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янгилаш Дастури тўғрисида”ги қарори, "Обод қишлоқ” ҳамда "Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида вилоятимизда реконструкция ва модернизация лойиҳалари доирасида жадал ишларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 4 та махсус бурғуловчи БМ-205Д русумли замонавий бурғулаш, юк кўтариш ва ташишга мўлжалланган янги техникалар берилди.


3 метргача бўлган чуқурлаш ишларини бажара оладиган БМ-205Д русумли ушбу замонавий машиналар бир неча вазифани амалга ошириш имкониятига эга. Улардан бурғулаш, алоқа ва электр узатиш тармоқлари учун таянчларини ўрнатиш, юқори ва паст кучланишли электр узатиш тармоқларини таъмирлашда фойдаланиш мумкин. Қолаверса, кичик қурилиш обеъктларини режалаштириш, чуқурларни тўлдириш ҳамда қуйма материалларни кичик масофаларга ташишда ҳам қўл келади.


Мазкур махсус техникалар асосида электр энергетика тизимида амалга оширилаётган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш имконияти яратилди. Шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.


Маълумот учун айтиб ўтиш жоиз, "Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси раиси Улуғбек Мустафоев томонидан тақдим этилган мазкур техникалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергия билан таъминлаш, электр энергетика тизимини ислоҳ қилиш ҳамда соҳани комплекс ривожлантириш мақсадида олиб келинган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий