» » » Самарқандда энергосамарадорликни оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди


Самарқандда энергосамарадорликни оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Самарқандда  энергосамарадорликни оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Самарқандда 3 та энергия сервис корхонаси ташкил қилинади. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари асосан юқори кучланувчи электр энергияси билан шуғулланади.
 
Ушбу маълумотлар Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган тадбирда келтирилди. 
 
Интернет тармоқларида хабар берилишича, республикамизда электр энергиянинг 40 фоизи биноларни иситиш учун ишлатилади. Вилоятда сентябр ойида 1.9 миллион квт энергия исроф қилинган. Биргина Пахтачи туманидаги «Зиёвуддин» пахта заводи 127 минг квт энергия исроф қилган.  Мутахассисларнинг фикрича, мавжуд исроф қилинган электр энергияси тежалса, Самарқанд вилоятини икки ой электр энергияси билан таъминлаб беради.

Комментариев: 0
Добавить комментарий