» » » Тиббиёт ходимлари тақдирланди


Тиббиёт ходимлари тақдирланди

Тиббиёт ходимлари тақдирландиТиббиёт ходимлари тақдирланди


Самарқанд шаҳар ҳокимлигида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов сўзга чиқди ва соҳа ходимларини байрам билан табриклади.


– Машаққатли, шу билан бирга, шарафли касб ортидан обрў топиш, халқимизнинг саломатлиги йўлида жон чекиб қилаётган меҳнатларингиз ҳар қандай эътирофга муносиб, – деди ҳоким. – Шу боис ҳам бугун тиббиёт ходимларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўйлайманки, сизни янада шижоат билан меҳнат қилишингизга сабаб бўлади.


Тадбирда кўп йиллар тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилган ва фидойилиги, жонкуярлиги билан эл хизматида бўлиб турган соҳа ходимларига Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Комментариев: 0
Добавить комментарий