» » » ВИДЕО ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ


ВИДЕО ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ


ВИДЕО ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИВИДЕО ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд шаҳар 40-умумий ўрта таълим мактабининг айрим синфхоналаридаги таъмирталаб ҳолат акс этган видео тарқалди.

Ушбу ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилганда айни пайтда 40-умумтаълим мактабида бундай синфхона йўқлиги маълум бўлди.

1420 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мазкур умумтаълим мактабида 25 та синфхона мавжуд бўлиб, улар 2017 йил июнь ойида тўлиқ таъмирланган. Видео эса бундан уч йил аввал тасвирга олингани маълум бўлди.

Ўтган йиллар давомида мактабга вилоятдаги тугатилаётган касб-ҳунар коллежларидан парта ва стол-стуллар олиб келинган. Бу борадаги муаммолар ҳам олдиндан бартараф этилган.

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси
ахборот хизмати.
Комментариев: 0
Добавить комментарий