» » » Самарқанд туманида сайловга тайёргарлик қандай?


Самарқанд туманида сайловга тайёргарлик қандай?

Самарқанд туманида сайловга тайёргарлик қандай?Самарқанд туманида сайловга тайёргарлик қандай?


Ҳар бир ҳудудда жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўриш айни куннинг асосий вазифаси саналади.


Туман ҳокими Н.Мавлонов ва сектор раҳбарлари жойларда ташкил этилган сайлов участкалари билан танишди. Хусусан, 18-умумтаълим мактабида ташкил этилган 827-сайлов участкасида бўлди.


Сайловга кўмаклашувчи комиссиялар, ишчи гуруҳлари хоналари давлат рамзлари, сайлов билан боғлиқ кўргазмали воситалар, қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, адабиётлар, услубий қўлланмалар, зарур техникалар билан ўз вақтида таъминланиши зарур эканини таъкидлади.


Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларида сайлов ўтадиган жойларда сайловчилар учун қулай шароит яратилиши, сайлов куни хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилангани айтиб ўтилди.


Шу пайтнинг ўзида маҳалла аҳолиси учун қабул ҳам ташкил этилди.


Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий