» » » Оғиздан оғизга кўчган гап.Аниқ факт эмас


Оғиздан оғизга кўчган гап.Аниқ факт эмас

Оғиздан оғизга кўчган гап.Аниқ факт эмасОғиздан оғизга кўчган гап.Аниқ факт эмас


Ижтимоий тармоқларда "Самарқанд шаҳрида қувурни таъмирлаётган 2 нафар ишчини тупроқ босиб қолди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган. Мазкур берилган манбада таъкидланишича, ишчилар сув тизимидаги аварияни бартараф этиш чоғида тупроқ босиб қолиш оқибатида халок бўлганлиги айтилган. "Сувоқова” ДУК бу борада ўрганиш олиб борди ва бу борада расман шуни маълум қилади. Чиндан ҳам мазкур мақолада берилган ўлим билан боғлиқ холат юз берган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида "Боғимирзо " маҳалласида яшовчи тадбиркор ўз ҳисобидан маҳалладаги тор йўлларни кенгайтириш ва асфалт қилиб янги канализация тармоғини тортиш учун 9 ноябр сансида ёлланма ишчилар Қ.К ҳамда М.А.ларни қолган шериклари билан Садириддин Айний кўчасидан кунлик мехнатга ҳақ тўлашини билдириб олиб келади. 13 ноябр куни тахминан соат 11:30 ларда тортилган канализация тармоғи марказий калодисга уланиш жараёнига етганда. Бахтсиз ходиса юз берган. Шунда эни 70 см , чуқурлиги 2 метрлик қазилган жойда тупроқ деворининг қулаши натижасида ёлланма ишчиларни тупроқ босиб қолади ва вафот этади. Бу тармоққа уланиш учун эса тадбиркорда хеч қандай хуқуқий асос бўлмаган. Яъни уланиш учун хужжатларга эга эмас, техник шарт олинмага. Барча қилинаётган ишлар тадбиркорнинг хисобидан амалга оширилган.
Ўрганишлар жараёнида бу холатни расмийлаштирган ва гувоҳи бўлган худуднинг профлактика инспектори билан ҳам суҳбатлашилди. "- Марҳумларни вафоти юзасидан, олиб борилган экиспертиза хулосасига кўра қорин ва кўкрак қафасининг қисилишидан ўлим ҳолати юзга келган. Мавжуд ҳолат қасдан қилинмаган”, - дейди прафилактика инспектори Катта лейтинант Шуҳрат Бекназаров. Шуни айтиб ўтиш керакки канализация тармоғи "Сувоқова " ДУКни бу воқейликга хеч қандай алоқаси йўқ.

 

Самарқанд "Сувоқова” ДУК матбуот хизмати.

Комментариев: 0
Добавить комментарий