» » » “Оқдарё” футбол жамоаси ҳокимлик томонидан тақдирланди


“Оқдарё” футбол жамоаси ҳокимлик томонидан тақдирланди

“Оқдарё” футбол жамоаси ҳокимлик томонидан тақдирланди"Оқдарё” футбол жамоаси ҳокимлик томонидан тақдирланди

Хабарингиз бор, "Оқдарё” футбол жамоаси 2019 йилги вилоят чемпионлигини қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпионатининг 2-лига чемпиони кубоги билан тақдирланган эди. Бугун шу муносабат билан туман ҳокимлигида футболчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Феруз Абилов сўзга чиқиб, туманимиз шаънини ҳимоя қилиб, куч-ғайратлари билан вилоят биринчилигини қўлга киритганликлари учун ўзининг самимий миннатдорчилигини изҳор қилиб, келгусидаги ўйинларига омад тилади.
Футболчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Жамоа мураббийи Собир Довуров ҳамда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Шомурод Ашуровларга хизматлари учун ташаккурнома ва тўн совға қилинди. "Оқдарё” футбол жамоасини қўллаб-қувватлаб, ҳомийлик қилиб келаётган тадбиркор "Дўстбек-Оқдарё” хусусий корхонаси раҳбари Зиёдулло Дўстбековга ташаккурнома топширилди. Шунингдек, Самбо бўйича Кипрда ўтказилган кексалар ўртасида жахон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаган 72 ёшдаги спортчимиз Суннат Ортиқовга тўн кийгизилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий