» » » 13 ёшли бола жиноятга қўл урди


13 ёшли бола жиноятга қўл урди

13 ёшли бола жиноятга қўл урди13 ёшли бола жиноятга қўл урди


 

2019 йил 25 ноябрь куни Пайариқ тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 2019 йил 25 ноябрь куни соат тахминан 22:00 лар атрофида Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Туркибола маҳалласи Туркибола қишлоғида яшовчи фуқаро

12.01.1979 йилда туғилган Б.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 14.11.1980 йилда туғилган Д.Ф., ўғли 17.06.2006 йилда туғилган С.Ж.ўзларининг яшаш хонадонида ўтирган вақтда Пайариқ тумани Алиобод маҳалласи Туркибола қишлоғида яшовчи12.04.1995 йилда туғилган Ҳ.С. ва унинг акаси 15.12.1988 йилда туғилган Ҳ. А.билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасидаС. Ж.отаси Б. Б.билан Ҳ. С. уришиб жанжаллашиб турган вақтда яшаш уйида бўлган малла рангдаги даста қисми ёғочдан ишланган ошхона пичоғибилан марҳум С.Қ.нинг кўкрак қисмига 3 маротаба ва елка қисмига 2 маротаба санчибуриш йўли билан тан жароҳати етказган, С.Қ. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган. Жанжал натижасида марҳум С.Қ. акаси Ҳ.А.га ҳам С. Ж.унинг елка қисмига 2 маротаба ва сон қисмига бир маротаба қўлида бўлган ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказилган.Натижада Ҳ. А. Пайариқ туман 1-сонли шифохонасининг шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлимига ётқизилган. Олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида жиноятни содир этишда гумондор бўлган С. Ж.нингонасиД. Ф.ўғлини жиноий жавобгарликга тортилишидан қўрқиб жиноят содир этилган ошхона пичоғини яшаш уйининг ёрдамчи хўжалиги оғилхонасига ўтинлар тагига яшириб қўйганлиги аниқланиб, воқеа жойини кўздан кечириш давомида ошхона пичоғи хамда жабирланувчи С.Қ.га тегишли бўлган қон доғлари бўлган курткаси далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

 Ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиС. Ж.Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ушбу холат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Пайариқ тумани ИИБ

Комментариев: 0
Добавить комментарий