» » » "Bog'ishamal garden"да ош фестивали ўтказилди


"Bog'ishamal garden"да ош фестивали ўтказилди

"Bog'ishamal garden"да ош фестивали ўтказилди


Шу йил 28 ноябр куни Самарқанднинг "Bog'ishamal garden" дам олиш масканига республикамизнинг барча ҳудудларидан моҳир ошпазлар палов тайёрлашга йиғилдилар. Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан гастрономик туризмни оммалаштиришга қаратилган "World Pilaf championship" пазандалик чемпионатида 10 нафар ошпазлар водий, Самарқанд, Хоразм, Тошкент, турк палови, Озарбайжон ва арман миллий паловларини тайёрлаб ўзаро рақобатлашдилар. Ошпазларга 3 соатдан ошиқ вақт берилди. 5 кишидан иборат ҳаъкамлар ҳайъати ҳар бир ошпазнинг таомни тўғри тайёрлаши, гигиена қоидаларига қай даражада риоя этаётгани, таом тақдимотига ижодкорлик билан ёндошуви ва бошқа сифатларига қараб баҳолаб бордилар.



Комментариев: 0
Добавить комментарий