» » » Автомобил йўлларини жорий таьмирлаш учун 30 млрд 292 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланган


Автомобил йўлларини жорий таьмирлаш учун 30 млрд 292 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланган

Автомобил йўлларини жорий таьмирлаш учун 30 млрд 292 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланганАвтомобил йўлларини жорий таьмирлаш учун 30 млрд 292 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланган


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 сентиябрдаги йиғилиш баёнига асосан Самарқанд шаҳрида 11 та округ ташкил этилди Бундан мақсад ҳудудларнинг Округлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тоза ва озодалигини таьминлаш, бунёдкорлик ишларини амалга оширишдан иборат бўлиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ва шу жойнинг бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш белгиланган. Самарқанд шаҳри ҳудудидаги 11 та Округдаги ички ва асосий автомобил йўлларини жорий таьмирлаш учун 30 млрд 292 млн сўм маблағ ажратилиши белгилаб олинган. Айни пайтда шаҳарнинг ички ва асосий йўлларига асфальт ётқизиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ушбу ишлар натижасида Самарқанд шаҳрининг ички ва асосий автомобил йўлларининг 65 км масофаси таьмирланади. Бу эса ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳақли эьтирозларига сабаб бўлаётган йўл таьмири билан боғлиқ муаммоларга барҳам беради.

Комментариев: 0
Добавить комментарий