» » » Замонавий автоматлаштирилган қушхона фаолияти йўлга қўйилди


Замонавий автоматлаштирилган қушхона фаолияти йўлга қўйилди

Замонавий автоматлаштирилган қушхона фаолияти йўлга қўйилдиЗамонавий автоматлаштирилган қушхона фаолияти йўлга қўйилди


Оқдарё тумани Янгиқўрғон массивидаги мол бозори ёнида "Суғончи сифат гўшт сервис” МЧЖ раҳбари тадбиркор Саидумар Самаров бунёд этган 1-сонли замонавий автоматлаштирилган Қушхона ўз фаолиятини бошлади.
Бугун ушбу қушхонанинг фаолиятини йўлга қўйилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман давлат ветеринария бўлими бошлиғи, ҳамда қассоблар, маҳаллафаоллари иштирок этишди.
Ушбу қушхонанинг бир кунлик қуввати 25-30 бош қорамолни ташкил этиб, автоматлаштирилган замонавий техника воситалари, ветеринария тахлили йўлга қўйилган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий