» » » Самарқанд туманидаги мактаб ўқувчиларига қулайликлар яратилди


Самарқанд туманидаги мактаб ўқувчиларига қулайликлар яратилди

Самарқанд туманидаги мактаб ўқувчиларига қулайликлар яратилдиСамарқанд туманидаги мактаб ўқувчиларига қулайликлар яратилди


Самарқанд тумани "Равонак” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Искандари ва бошқаларнинг 2019 йилнинг 19 ноябр куни Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов номига йўллаган "Самарқанд тумани, "Равонак” маҳалласи ҳудудидаги 33 ва 54-сонли ўрта мактаблар жойлашганлиги сабабли, автомобиль йўлига светофор ўрнатишда амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги мурожаати Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ижобий ҳал этилди. Мазкур мурожаатларда кўрсатилган Самарқанд тумани, "Равонак” маҳалласи ҳудудидаги йўлининг атрофида 33 ва 54-сонли ўрта мактаблар, болалар боғчаси, "Равонак касб ҳунар” коллежи ва турли хил савдо марказлари жойлашганлиги, автотранспорт воситаларининг ҳаракати серқотновлиги сабабли, ушбу ҳудудда яшовчи ёши улуғ фуқаролар, мактаб ўқувчиларининг йўлни кесиб ўтишларида қийинчиликларга учраётганлиги аниқланиб, Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Самарқанд тумани "Равонак” маҳалласидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги 4к-533 "4Р45 автойўли (4 км)-Самарқанд ш.-Равоноқ қ.-Тойлоқ қ.‎” автомобиль йўлида маҳалла маркази ёнида пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари ва тартибга солинган светофор қурилмаси ўрнатиб берилиб, фойдаланишга топширилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий