» » » СAМAРҚAНД ШAҲРИДA ХAЛҚAРО ИЛМИЙ-AМAЛИЙ СИМПОЗИУМ БЎЛИБ ЎТAДИ


СAМAРҚAНД ШAҲРИДA ХAЛҚAРО ИЛМИЙ-AМAЛИЙ СИМПОЗИУМ БЎЛИБ ЎТAДИ

СAМAРҚAНД ШAҲРИДA ХAЛҚAРО ИЛМИЙ-AМAЛИЙ СИМПОЗИУМ БЎЛИБ ЎТAДИСAМAРҚAНД ШAҲРИДA ХAЛҚAРО ИЛМИЙ-AМAЛИЙ СИМПОЗИУМ БЎЛИБ ЎТAДИ


2019 йил 4-5 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида "Маданий меросни асраб-авайлаш ва унинг туризмни ривожлантиришдаги ўрни" мавзусида биринчи халқаро илмий-амалий симпозиум бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 828-сонли "Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижросини амалга ошириш доирасида ўтказилади. Симпозиумда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора ва ҳокимликларининг 100 нафар вакиллари, илмий доиралар, илмий-тадқиқот ва ўқув юртлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, мутахассислар ва экспертлар таклиф этилган. Тадбирдан кўзланган мақсад-Ўзбекистоннинг, хусусан, Самарқанднинг тарихий-меъморий, археологик ва маданий меросини асраб-авайлаш ва оммалаштириш; туризм обектларини реконструксия қилиш ва реставрация қилиш соҳасида хорижий мутахассислар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, реставрация ишларини такомиллаштириш ва меъморий меросни янада асраб-авайлаш бўйича стратегик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, маданий туризмнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий етиш кабилардан иборат. Буюк Британия, Италия, Греция, Франсия, Германия, Ҳиндистон, Франсия, Япония, Хитой, шунингдек, ЮНЕСКО ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакилларидан иборат экспертлар маъруза қилишади. Форум Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги туризмни ривожлантириш институти томонидан ташкил этилади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий