» » » Таразда Самарқанд услубидаги комплексни қуришга Ўзбекистондан мутаҳассислар жалб қилинмоқда


Таразда Самарқанд услубидаги комплексни қуришга Ўзбекистондан мутаҳассислар жалб қилинмоқда

Таразда Самарқанд услубидаги комплексни қуришга Ўзбекистондан мутаҳассислар жалб қилинмоқдаТаразда Самарқанд услубидаги комплексни қуришга Ўзбекистондан мутаҳассислар жалб қилинмоқда


Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Бердибек Сапарбаев Жамбил вилоятига қилган иш ташрифи чоғида Шаҳристон этномаданий комплексининг қурилиш ишлари билан танишди, деб хабар беради Kazinform. Ҳукумат раҳбари ўринбосарига комплексдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари Еркебулан Дауилбаев ҳисобот берди. Унинг айтишича, бугунги кунда комплексдаги 8 та объектда қурилиш ишлари қизғин паллага кирган. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишларининг 85-90 фоиз, пардозлаш ишларининг 30-35 фоиз бажарилган. Шу мақсадда 500 нафар қурувчи ғамда 30-дан зиёд техника жалб қилинган. Комплекс Самарқанд услубидаги ғиштлар билан безатилиши сабабли, Ўзбекистондан махсус мутаҳассислар жалб қилинмоқда. Жаъми тўрт гектар майдонни эгаллайдиган комплексдаги бунёдкорлик ишларини ноябр ойининг охиригача якунлаш кўзда тутилган.


Kazinform

Комментариев: 0
Добавить комментарий