» » » Сайловлар ва унда ҳарбийлар иштироки


Сайловлар ва унда ҳарбийлар иштироки

Сайловлар ва унда ҳарбийлар иштирокиСайловлар ва унда ҳарбийлар иштироки

Ушбу мавзуда Самарқанддаги "Н” ҳарбий қисмида бўлиб ўтган семинарда аниқ жавоблар топилди.

Одатда, сайлов тизими ва ушбу умумхалқ тадбирида ҳарбийларнинг иштироки ва фуқаролик бурчини адо этиш борасида ҳозирга қадар айрим чекловлар мавжуд эди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида бу борадаги барча чекловлар ва махфийликлар олиб ташланди. Эндиликда барча ҳарбий қисмларда алоҳида сайлов участкалари ташкил этилиб, уларда ҳарбийлар ва уларнинг овоз бериш ҳуқуқига оила аъзолари ўз фуқаролик бурчларини тўлиқ ошкора адо этиш имкониятига эга бўлдилар. Ҳарбий қисмда ўтказилган семинарда тизимга тегишли участка сайлов комиссиялари раислари ва аъзолари иштирок этди. Самарқанд, Навоий, Жиззах ҳарбий гарнизонлари вакиллари иштирок этган семинарда Самарқанд ҳарбий гарнизони прокурори О. Ўсаров, вилоят сайлов комиссияси вакиллари сайловларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар. Мамлакат Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А. Саидов ушбу тадбир ҳарбий қисмлар ва уларга тегишли муассасаларда тузилган сайлов участкаларида сайловларни амалдаги қонунчилик асосида ташкил этиш, унга пухта таёргарлик кўриш ва қонун талаблари асосида ўтказилишини алоҳида таъкидлади.

Семинарнинг амалий қисми Самарқанд гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда ўтказилиб, семинар иштирокчилари намунавий сайлов участкаси фаолияти билан танишдилар.

Комментариев: 0
Добавить комментарий