» » » Сайёр давлат хизматлари кўрсатилди


Сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

Сайёр давлат хизматлари кўрсатилдиСайёр давлат хизматлари кўрсатилди


Жорий йилнинг 28 ноябрида 30 ноябрь куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар туманидаги А.Навоий маҳалласида Пайариқ туман давлат хизматлари марказининг сайёр давлат хизматлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Шу муносабат билан, бугун Пайариқ туман давлат хизматлари маркази ходимлари вилоят бошқармасининг махсус автобусида фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатишди, жумладан 28 нафар фуқародан фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, 22 нафар фуқарога СТИР бериш, 15 нафар фуқарога жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига ҳисобга қўйиш, 12 нафар фуқарога табиий газ тармоғига ҳисоблагични ўрнатиш хизмати ва бир нафар фуқарога якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланишни рўйхатдан ўтказиш хизматлари кўрсатилди, 65 дан зиёд фуқароларга маслаҳатлар берилди, 45 нафар фукаро билан қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида суҳбатлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий