» » » Сайёр қабуллар самарали ўтди


Сайёр қабуллар самарали ўтди

Сайёр қабуллар самарали ўтдиСайёр қабуллар самарали ўтди

Жорий йилнинг 11-12 декабрь кунлари Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Хатамов томонидан Самарқанд шаҳрида ҳамда вилоятнинг Каттақўрғон шаҳри, Оқдарё ва Ургут туманларида оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулларда жами 139 нафар жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Улардан келиб тушган 139 та масала ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Дастлабки сайёр қабул 11 декабрь куни Оқдарё тумани ҳокимлигида ўтказилди.Унда маҳаллий аҳолидан ташқари, Иштихон, Ургут, Каттақўрғон, Пайариқ, Пахтачи туманлари ва Самарқанд шаҳридан келган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Билдирилган 22 та мурожаатнинг 11 таси тўлиқ қаноатлантирилди, 5 та қўшимча текшириш ҳаракатлари ўтказиш учун вилоят ИИБга берилди, 6 таси бўйича фуқаролардан ариза олиниб, келгусида қонуний ҳал этиш учун чоралари кўриладиган бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биносида ўтказилган сайёр қабулда Каттақўрғон, Пахтачи, Иштихон, Пастдарғом ва Нуробод туманлари, Нарпай ва Самарқанд шаҳарларидан (шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 1 нафар) келган фуқаролар турли масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Қабул давомида билдирилган мурожаатлар сони 38 тани ташкил этди. Уларнинг 40 фоизи тўлиқ қаноатлантирилди, 5 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. 15 та мурожаат улар бўйича қўшимча текшириш ўтказилиши лозимлиги инобатга олиниб, вилоят ИИБ ва шаҳар-туман ИИБларига берилди.

12 декабрь куни Ургут тумани ҳокимлиги биносида уюштирилган сайёр қабулда Ургут, Тайлоқ, Жомбой ва Булунғур туманларидан келган 35 нафар фуқаро қабул қилинди.

Эътиборлиси, 21 нафар фуқаронинг мурожаатларида кўтарилган муаммоли масалалар ижобий ҳал қилинди.

Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган сайёр қабул ҳам самарали кечди. Унда фуқаролар билдирган мурожаатларнинг 50 фоизи тўлиқ қаноатлантирилди. Қолган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий