» » » МИБ: ижро иши пайсалга солинмаган, балки суд унинг ижро усулини ўзгартирган


МИБ: ижро иши пайсалга солинмаган, балки суд унинг ижро усулини ўзгартирган

МИБ: ижро иши пайсалга солинмаган, балки суд унинг ижро усулини ўзгартирганМИБ: ижро иши пайсалга солинмаган, балки суд унинг ижро усулини ўзгартирган


 

Жорий йилнинг 17 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Пайсалга солинаётган ижро, нима, бу лоқайдликми ёки?...” номли ёритилган хабар юзасидан


Мазкур хабарда, фуқаро Сабоҳат Бобоеванинг Самарқанд туманидаги "Илонсой Ломанн Парранда” фабрикасида ишлаб касб касаллигига чалинганлиги, тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси хулосаси билан унга умрбод 3-гуруҳ ногиронлиги ва 50 фоиз меҳнатга лаёқатсизлик даражасини белгиланганлиги, шунингдек "Илонсой Ломанн Парранда” фабрикаси унга нисбатан ойма-ой товон пули нафақаси тўлаб бериши керак бўлсада, Бюро ходимлари томонидан ундириш ишлари пайсалга солинаётгани маълум қилинган.

 

Аниқланишича,фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг 26.11.2018 йилдаги ундирувчи С.Бобоева фойдасига етказилган касб касаллиги бўйича етказилган зарарни 2017 йил ноябрь ойидан бошлаб тўлаш мажбурияти Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд туман бўлими ва "Самарқанд Ломанн Парранда” фабрикасининг зиммасига юклаш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд туманбўлими иш юритувига 5.01.2019 йилда келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.


Ижро ҳаракатлари давомида, Самарқанд туман давлат хизматлари марказининг маълумотномасида, "Самарқанд Ломанн Парранда” номи билан тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтмаган. Лекин ушбу ташкилотнинг ҳуқуқий ворисини излаб топиш ишлари давом эттирилган.

Шундан сўнг, Бюронинг Самарқанд туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судига ундирув масаласида тушунтириш берилиши сўралган.


Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг 18.12.2018 йилдаги ажримига асосанушбу суднинг 26.11.2018 йилдаги С.Бобоева фойдасига етказилган касб касаллиги бўйича зарарни ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарорининг усули ўзгартирилиб, 2017 йилдан бошлаб тўлаш мажбурияти Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд туман бўлими ва "Самарқанд Ломан Парранда” фабрикаси ҳисобидан ундириш тўғрисида ажрим қабул қилинган.


Ўз навбатида, Бюронинг Самарқанд туман бўлими давлат ижрочисининг 11.12.2019 йилдаги далолатномасига асосан "Самарқанд Ломан Парранда” фабрикаси айни кунда мавжуд бўлмаганлиги учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд туман бўлими бошлиғи Ф.Ғаниевга ижро ҳужжати юзасидан ундирувчи С.Бобоева фойдасига етказилган касб касаллиги бўйича зарарни 2017 йил ноябрь ойидан бошлаб тўлаш мажбурияти юклатилиб ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.

Комментариев: 0
Добавить комментарий