» » » Касаба уюшмаларига энг кўп мурожаатлар фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани юзасидан келиб тушмоқда


Касаба уюшмаларига энг кўп мурожаатлар фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани юзасидан келиб тушмоқда

Касаба уюшмаларига энг кўп мурожаатлар  фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани юзасидан келиб тушмоқда 2019 йилда  250 га яқин янгидан тузилган нодавлат ташкилотлари вилоят касаба уюшмаларига аъзо бўлиб, 5 мингга яқин ишчи ходимларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга эришилди. Лекин бу кўрсаткич бизни қониқтирмайди дейилди, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида. 

Йил якунига бағишланган матбуот анжуманида келтирилишича, касаба уюшмалари томонидан 4700 нафар ва "Шуҳрат ороми” МЧЖ томонидан 250 нафар ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари 7 миллиард 680 миллион 250 минг сўмлик санаторий йўлланма билан тизимдаги санатория ва дам олиш уйларида соғломлаштирилди. 9 минг 630 нафар болаларни оромгоҳларда дам олиши учун 3 миллиард 66 миллион 600 минг сўм сарфланди. 
Касаба уюшмаларига аъзо бошланғич ташкилотларда 4 та ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Шундан 2 та гуруҳий, 1 та ўлим билан тугаган ва 1 та оқибати оғир. 

Жорий йилда ташкилот ва муасссасаларда меҳнат қилаётган 1575 нафар кам таъминланган ёш оилаларга уюшма томонидан 68,9 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 

Меҳнат ҳуқуқи, ишчи ходимларни ноқонуний ишдан бўшатиш,  ойлик маошларини ўз вақтида тўламаслик бўйича фуқаролардан 262 та мурожаат келиб тушди ва белгиланган муддатда кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. 
                                                                                                 
Дилфуза Эсанова
Комментариев: 0
Добавить комментарий