» » » Тез ёрдам хизматига мурожаат этганлар сони 3650-3700 тани ташкил этган


Тез ёрдам хизматига мурожаат этганлар сони 3650-3700 тани ташкил этган

Тез ёрдам хизматига мурожаат этганлар сони 3650-3700 тани ташкил этганТез ёрдам хизматига мурожаат этганлар сони 3650-3700 тани ташкил этган


Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, вилоятимизда Янги йил байрами муносабити билан, шунингдек, таътил кунлари шаҳримизга ташриф буюрувчи меҳмонлар сони кўпайганлиги боис 103 хизматидаги айрим чақириқларга кечикиб бориш ҳолатлари юзага келмоқда.Маълумот ўрнида шуни таъкидламоқчимизки, Самарқанд шаҳрида 40 та тез тиббий ёрдам бригадалари мавжуд бўлиб, бир сутка давомида ўртача 1750-1800 та чақириқларга тиббий хизмат кўрсатилиб келинади. Янги йил байрам тадбирлари давомида бу кўрсаткич 2 бараварга кўпайиб, 3650-3700 тани ташкил этган. Айтиш жоиз, тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда чақириқларнинг 18-20 фоизи шошилинч тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган касалликларга бўлаётганлиги аниқланмоқда. Айнан, бу каби чақириқларни бажариш вақтида бошқа, ҳақиқатдан шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар учун тиббий ёрдам кўрсатишда кечикишлар юзага келмоқда.


Комментариев: 0
Добавить комментарий