» » » ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ ЖУРНАЛИСТ БОҒЧА МУДИРАСИДАН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛГАНЛИГИ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ ЭЪЛОН ҚИЛДИ


ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ ЖУРНАЛИСТ БОҒЧА МУДИРАСИДАН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛГАНЛИГИ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ ЖУРНАЛИСТ БОҒЧА МУДИРАСИДАН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛГАНЛИГИ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ ЭЪЛОН ҚИЛДИВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ ЖУРНАЛИСТ БОҒЧА МУДИРАСИДАН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛГАНЛИГИ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ ЭЪЛОН ҚИЛДИ


Самарқанд вилоят прокуратурасининг хабар беришича, фуқаро Д.Б. ИЖҚК Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзини "Тамара” деб таништирган аёл киши у рахбарлик қилаётган МТМда 2019 йил октябрь ойида вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси томонидан аниқланган камомад бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатишга йўл қўймаслигини ва ушбу ҳолатни ижобий ҳал қилиб бериши эвазига ундан яна 3000 (уч минг) АҚШ доллари талаб қилаётганлигини кўрсатиб, "Тамара” исмли аёл кишига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ушбу аризага асосан Департамент томонидан 22.10.2019 йилда ўтказилган тезкор тадбирда, Т.Э. ариза муаллифи Д.Б. дан алдаб 3000 (уч минг) АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Ўз навбатида Т.Э. ўз айбига иқрорлик билдириб, ариза билан мурожаат қилиб, Д.Б.дан олган 3000 АҚШ долларини Каттақўрғон туманидаги "Каттақўрғон ҳақиқати” муҳаррири Қ.Ш.га олиб бориб бериши лозимлигини билдирган ва шунга кўра 23.10.2019 йилда тезкор тадбир давом эттирилиб, Қ. Ш. ўз хизмат хонасида 3000 (уч минг) АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Шу куни Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан Т.Э. ва Ш.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "а,б” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари давомида Ш.Қ. Т.Э. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2019 йил 22 август куни Нарпай туманидаги мактабгача таълим муассасасига «Kun.uz» интернет сайтининг собиқ муҳбири Ғ.А. билан ташриф буюришиб, мазкур МТМда гўёки 3 ёшга тўлмаган бир нечта болалар тарбияланаётганлиги ва шу каби бошқа ноқонуний ҳолатларни аниқлагандек кўрсатиб, Ш.Қ. мудира Д.Б.га МТМда аниқлаган ҳолатлар юзасидан «Kun.uz» интернет сайтида салбий маънодаги мақола эълон қилишини билдириб, бу билан Д.Б. учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, интернет сайтида мақола чиқармаслик эвазига Д.Б.дан 3000 АҚШ доллари талаб қилганлиги, шунга кўра 22.08.2019 йилда Д.Б.дан Каттақўрғон шаҳри марказидаги «айланма йўл» олдида 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Т.Э орқали товламачилик йўли билан олганлиги аниқланган.

 

Иш бўйича Ш.Қ. айбланувчи тариқасида жалб этилиб, унга нисбатан «қамоқ» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якунига кўра Ш.Қ.га муқаддам эълон қилинган айблов ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми «в» банди, 168-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан тўлдирилган. Шу каби, Т.Э. 15.12.2019 йилда иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилиб, унга ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми «в» банди, 168-моддаси 2-қисми "а,б” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми «б» банди, 228-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилинган ва «гаров» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши 17.12.2019 йилда ЖПКнинг 388-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судига юборилган. Иш тергови давомида «Kun.uz» интернет сайти собиқ муҳбири Ғ.А.нинг ишга алоқадорлиги аниқланмаганлиги сабабли, ишнинг унга нисбатан бўлган қисми тугатилган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий