» » » Сайёр қабуллар орқали халқнинг муаммоларига ечим топилмоқда


Сайёр қабуллар орқали халқнинг муаммоларига ечим топилмоқда

Сайёр қабуллар орқали халқнинг муаммоларига ечим топилмоқдаСайёр қабуллар орқали халқнинг муаммоларига ечим топилмоқда


Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3- сектор раҳбари, полковник Шавкат Рахмоновнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмонов Шавкат Наврузович томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Қўшработ тумани Заркент МФЙда жойлашган "Кончи Маданият уйи” биносида сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда Самарқанд шаҳар хокими, вилоятдаги тегишли ташкилот ва идоралар рахбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Оммавий сайёр қабулга Қўшработ туманининг барча маҳаллаларидан жами 78 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 34 та масалани ўз ичига олган 27 та мурожаатлар келиб тушди, шундан :

- 17 нафари иш билан таъминлаш масалалари,

- 3 нафари газ билан таъминлаш масалалари,

- 2 нафари уй-жой билан таъминлаш масалалари,

- 2 нафари светофор ўрнатиш масаласи,

- 1 нафари ташаккурнома,

- 1 нафари электр-энергия билан таъминлаш масалалари,

- 1 нафари ИИОга ишга қабул қилиш масаласи,

- 1 нафари ичимлик суви билан таъминлаш масаласи,

- 1 нафари ички йўлларни таъмирлаш масаласи,

- 1 нафари моддий ёрдам олиш масаласи,

- 1 нафари таклиф,

- 3 нафари ИИО ларига боғлиқ бўлмаган бошқа масалаларни ўз ичига олди.

Сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлардан:

- 2 таси жойида ижобий ҳал этилди,

- 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди,

- 26 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича туманнинг тегишли мутасадди соҳа раҳбарларига кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, аниқ кўрсатмалар берилди.


Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий