» » » Тадбиркор тўлов учун маъсулиятини унутмаслиги лозим


Тадбиркор тўлов учун маъсулиятини унутмаслиги лозим

 

Тадбиркор тўлов учун маъсулиятини унутмаслиги лозимХорижий оммавий ахборот воситаларида "МИБ тадбиркорлар ҳисоб рақамидан чироқ ва газ учун ўзбошимчалик билан пул ечиб олмоқда” номли хабар жойлаштирилган.
 

Мазкур хабарда, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри тадбиркорлари ҳисоб рақамидан электр ва табиий газ учун катта миқдорда пул ечиб олишшаётгани, лекин қарзи йўқлигини баён этилган.

Мазкур ҳолат бўйича, Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўрганилди.

 

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлар олиб борилмоқда.

 

Хусусан, "Каттақўрғоншаҳаргаз” филиали ва Каттақўрғон шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, қарздор  улгуржи истеъмолчиларнинг банк ҳисоб-рақамларига электрон инкассо қўйилиб, мавжуд бўлган қраздорликлар ечиб олинади.

 

Ҳолат юзасидан маълум қиламизки, бу тадбиркорлар ўз эҳтиёжи учун ишлатилган энергия ресурслари ҳақида "Каттақўрғоншаҳаргаз” филиали ва Каттақўрғон шаҳар электр таъминоти корхоналаридан мунтазам солиштирма далолатнома олиши ёки ҳисоб-китобни аниқ юритиши лозим бўлади. Шунда ҳар хил ноаниқликларга чек қўйилган бўларди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.

 

Комментариев: 0
Добавить комментарий