» » » «Жомбой туман МИБ идораси газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланган. Бунга нима дейсиз?..» сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат билдирилди


«Жомбой туман МИБ идораси газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланган. Бунга нима дейсиз?..» сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат билдирилди

  Ижтимоий тармоқларда номаълум муаллифнинг «Жомбой туман МИБ идораси газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланган. Бунга нима дейсиз?..» сарлавҳали хабар тарқалган.

 

 

«Жомбой туман МИБ идораси газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланган. Бунга нима дейсиз?..» сарлавҳали хабар юзасидан                                       расмий муносабат билдирилди Аниқланишича, МИБнинг Жомбой туман бўлими туманнинг «Зарафшон» маҳалласидаги 56-сонли умумтаълим мактаб-интернати биносида фаолият юритмоқда. Лекин, бу ҳолат туман бўлими табиий газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланиб олганлигини англатмайди.


 

2018 йил 1 март куни Жомбой туманининг 56-сонли умумтаълим мактаб-интернати ҳамда Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими ўртасида тузилган 13-сонли шартномага мувофиқ, мактаб объектлари истеъмоли учун ўтказилган табиий газ қувурига ўрнатилган УБСГ-10-русумли электрон газ ҳисоблагич кўрсаткичи бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тўловларнинг тенг ярми МИБнинг Жомбой туман бўлими томонидан мунтазам амалга ошириб келинмоқда.


 

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик мавжуд эмас.


 

Ижарага берилган бинодан фойдаланиш ва коммунал тўловларни амалга ошириш МИБнинг туман бўлими ва кўрсатилган мактаб-интернат ўртасидаги шартномавий муносабатлар асосида тартибга солинган.

 

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.

Комментариев: 0
Добавить комментарий