» » » Прокуратура органлари мурожаатларни қабул қилишни онлайн тарзда амалга оширади


Прокуратура органлари мурожаатларни қабул қилишни онлайн тарзда амалга оширади

 

 Прокуратура органлари мурожаатларни қабул қилишни онлайн тарзда амалга оширади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли Қарори қабул қилинди.

 

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

 

Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари туну-кун узлуксиз равишда ишлайдиган "Call centr” марказининг қисқа рақамли "1007” ишонч телефони орқали қабул қилинади.

 

Бундан ташқари, "pm.gov.uz” интернет сайти орқали ҳам онлайн режимда прокуратура органларига мурожаат этиш мумкин.

 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳамда туман-шаҳар прокуратуралари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросида мурожаатлар қабули қуйидаги телефон рақамлари орқали ташкиллаштирилади:

 

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007

 

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007

 

Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007

 

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007

 

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

 

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007

 

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007

 

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

 

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

 

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007

 

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007

 

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007

 

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007

 

Хоразм вилоят прокуратураси – 62 227-1007

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси –

71 299-7434

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси –

71 232-0171

 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти –

71 233-1007

 

Мажбурий ижро бюроси – 1107

 

 

 

 

 

 

 

 

Комментариев: 0
Добавить комментарий