» » » 6 вилоят аҳолисини Тошкентга олиб борувчи Самарқанд постларида кириб-чиқиш тўхтатилди


6 вилоят аҳолисини Тошкентга олиб борувчи Самарқанд постларида кириб-чиқиш тўхтатилди

 

 6 вилоят аҳолисини Тошкентга олиб борувчи Самарқанд постларида кириб-чиқиш тўхтатилди

Самарқанд ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг аниқлик киритишича, мазкур тақиқ Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти аҳолиси учун бўлиб, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш, аҳолини ҳимоялаш мақсадида ўтказилмоқда.

 

«Вилоят ҳудудидаги бешта йўл-патруль хизмати масканида ЙПХ инспекторлари аҳолига ҳолат бўйича тушунча бериб, уларни уйига қайтармоқда. Фақатгина Самарқанд вилоятидан бошқа вилоятларда яшовчи фуқароларга доимий яшаш манзилларига етиб олишлари учун рухсат берилган. Юк ташувчи ва транзит автомобиллари мазкур чекловлардан мустасно.

Самарқанд вилоят ИИБ, ЙҲХБ шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан ташкил этилган ушбу чекловда вилоят Санитария эпидимология осойишталик маркази ходимлари вилоятга кириб келаётган ва мазкур ҳудудни тарк этаётган автомобилларни дезинфекция қилмоқда.

«Бугунги вазиятдан келиб чиқиб ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилиб, тақиқларни тўғри тушунган ва бу билан хавфли вирус тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшаётган фуқароларимизга миннатдорчилигимизни билдиряпмиз. Барча йўловчи ва ҳайдовчиларга санитария-гигиена қоидаларига амал қилишини, вирусга қарши махсус ҳимоя ниқоб тақиб олишини тавсия қиляпмиз», — дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати катта инспектори Хуршид Сафаров.

Комментариев: 0
Добавить комментарий