» » » “Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Нефт базаларида дезинфекция ишлари бажарилди


“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Нефт базаларида дезинфекция ишлари бажарилди

“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Нефт базаларида дезинфекция ишлари бажарилди"Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Нефт базаларида дезинфекция ишлари бажарилди


 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги "Коронавирус инфекциясини таркатилишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан "Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарда керакли ишлар бажарилмоқда. "Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан тизимдаги барча Нефт базаларида санитария эпидемиология ҳамда дезинфекция хизматлари томонидан корхона ва филиалларда тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилиб, ишчи-ходимларга бепул тиббиёт ниқоблари тарқатилди.

Нефтни қайта ишлаш, нефт кимё ва нефт маҳсулотларини сақлаш ва ташиш Департаменти юртимиздаги Нефт базаларида керакли чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилмоқда."Мароқанд нефт базаси”, "Тўрақўрғон нефт базаси”, "Навоий нефт базаси”, "Бухоро нефт базаси” "Пахта нефт базаси”, "Кучлик нефт базаси”, "Урганч нефт базаси”, "Термиз нефт базаси” МЧЖларда ҳозирда тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари Нефт базаларида ёнғинни олдини олиш бўйича ҳам барча чоралар кўрилди.

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий