» » » Байрамингиз муборак, театр жонкуярлари!


Байрамингиз муборак, театр жонкуярлари!

Байрамингиз муборак, театр жонкуярлари!Байрамингиз муборак, театр жонкуярлари!


Бугун 27 март — Халқаро театр куни. Шу муносабат билан ушбу соҳада фаолият кўрсатиб келаётган театрларнинг барча фидоий ходимларини, уларга таълим бераётган устозларини бу қутлуғ сана билан табриклайман! Ҳар қандай даврда ҳам театрларимиз, унда меҳнат қилаётган мутахассислар халқ билан барга, ҳамнафас бўлиб келишган. Уларнинг дарди билан яшаб, хурсандчилигидан қувонган. Ҳозир ҳам шундай эканлигига гувоҳмиз.


 

Театрлар байрами билан миллионлаб томошабинларни ҳам муборакбод этиш баробарида, бутун инсоният учун ҳақиқий синов бўлмиш "коронавирус пандемияси” давридан барча юртдошларимиз билан соғ-саломат ўтиб, томоша залларини тўлдирамиз деб ният қиламиз.


 

Биз учун жонларини хатарга қўяётган қадрли шифокорларимизнинг барча тавсия ва кўрсатмаларига амал қилган ҳолда карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмасликларини, касалликнинг илк белгилари сезилганда, уни яширмай ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилишларини, карантин тартиб қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари ҳар биримизнинг оиламиз, фарзандларимиз ва набираларимиз соғлиғи учун қилинаётган эҳтиёт чоралари эканлигини унутмасликларини сўраган бўлар эдим. Ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлиги учун жавобгар эканлигимизни унутмайлик.

 

Коронавирусга қарши бирдамлик билан курашамиз ва биз бу касалликни, шак-шубҳасиз, енгамиз!


Тез орада театрларимиз сизларнинг меҳнатингиз самараси натижасида янги ва сара асарлар билан бизларга ўз эшикларини очиб, мухлислар билан тўлиб тошади. Сизлар билан мўъжизалар макони бўлмиш театрларимизда дийдорлашамиз! Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин азиз театр жонкуярлари!

 

Бахтиёр САЙФУЛЛАЕВ,

Олий Мажлис Сенати

Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Комментариев: 0
Добавить комментарий