» » » Шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди


Шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди

Шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинландиШаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди


Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2020 йил 26 мартдаги фармойишига мувофиқ, Худойқулова Фотима Инатуллаевна шаҳар ҳокимининг архитектура ва қурилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Худойқулова Фотима Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида таҳсил олган. Ҳозирги кунгача "АРК Дизайн" архитектура режалаштириш корхонаси архитектори, "АрхиКуб" маъсулияти чекланган жамияти бош архитектори сифатида фаолият олиб борган.

Ф.Худойқулова Самарқанд шаҳар анъаналарига, жаҳон андазаларига ҳамда миллий маънавиятимизга мос равишда кўчаларни мазмунли, ташқи реклама ва ахборот воситалари билан безатиш ишлари билан шуғулланиб, архитектура ва қурилиш масалаларини мувофиқлаштириб боради
Комментариев: 0
Добавить комментарий