» » » КАРАНТИН даврида ҳамжиҳатлик билан тарғибот ишларини олиб боришимиз зарур


КАРАНТИН даврида ҳамжиҳатлик билан тарғибот ишларини олиб боришимиз зарур

КАРАНТИН даврида ҳамжиҳатлик билан тарғибот ишларини олиб боришимиз зарур
КАРАНТИН даврида ҳамжиҳатлик билан тарғибот ишларини олиб боришимиз зарур

Ҳурматли вилоятимиз мактабгача таълим тизими ходимлари!


Бугунги кун барчамиздан энг аввало улкан масъулият, сабру қаноат, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик бўлишни талаб этади.
Биз барчамиз шундай буюк фазилатларга эга бўлган бир жамоамиз. Бугун зиммамиздаги масъулиятни чуқур англаган холда, ходимлар, ота- оналар ҳамда азиз болажонлар соғлиги ва ҳаётига бирдек жавобгардирмиз. Шу сабабли Республикамизда эълон қилинган КАРАНТИН даврида ҳамжиҳатлик билан тарғибот ишларини олиб боришимиз зарур.
Бунинг учун карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан кескин жазо чоралари кўзда тутилганлигини;
- карантин қоидаларини бузиш билан бирга атрофдагилар соғлигига ҳам хавф туғдириш мумкин эканлигини;
- соғлигимиз учун учун энг хавфсиз жой ўз уйимиз эканлигини англаш;
- инсон организми учун зарур витаминларга бой озиқ-овқат махсулотларини мунтазам истеъмол қилиб бориш лозимлигини;
- уй шароитида ҳам дезинфекция ишларини мунтазам олиб бориш зарур эканлигини эслатиб ўтаман.
Касаллик аломатлари сезилганда зудлик билан уйдан чиқмай туриб ҳудудий врачлик пунктлари, Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказидаги марказий штабига(тел.: 233-10-56, 10-59, 10-63), Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказига(тел.: 233-26-96, 233-26-97, 233-26-98, 233-26-99, 233-24-36) хабар беришни;
- барча зарурий гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилишни тавсия қиламиз.
- Меҳнат таътилингиз давомида мунтазам равишда ота-оналар билан уяли алоқа воситаси оркали мулоқотда бўлиб тарбияланувчиларнинг соғлигидан хабардор бўлиб туришингизни;
- Ота-оналарга болалар билан шуғулланишлари учун турли методик тавсиялар ҳамда қизиқарли ўйинларни тавсия қилиб боришингизни сўрайман.
Барча белгиланган қоида ва чекловларга бирдек тартибли риоя этилсагина, биз ушбу касалликни тезда енгиб ўтамиз.
Барчангизга соғлик ва саломатлик тилаган ҳолда, ҳамжиҳатликка ва бирдамликка чорлаб қоламан.

Бошқарма бошлиғи Ш.Рахмонов

Комментариев: 0
Добавить комментарий