» » » “Биз сиз учун ишдамиз, сиз биз учун уйда қолинг!”


“Биз сиз учун ишдамиз, сиз биз учун уйда қолинг!”

“Биз сиз учун ишдамиз, сиз биз учун уйда қолинг!”"Биз сиз учун ишдамиз, сиз биз учун уйда қолинг!”


Юртимизга кириб келган коронавирусни барчамиз бирдамлик, сабр-тоқат ҳамда машаққатли меҳнатимиз эвазига енгиб ўтишимиз кераклиги муҳтарам президентимиз томонидан ҳар куни такрор-такрор айтилмоқда. Бутун республикамизда бўлгани сингари Самарқанд вилоятида ҳам ташкилотлар, корхона ишчи-ходимлари белгиланган жадвал асосида навбатчилик қисмларини ташкил этиб, аҳолидан тушган мурожаатлар бўйича барча хизмат турлари юзасидан ўз вазифаларини адо этмоқдалар.
Шу ўринда айтиш жоизки, Самарқанд вилояти "Сувоқава” ДУК ходимлари ҳам тармоқларда юзага келган носозликлар ҳамда ичимлик сувини вақтида ва сифатли етказиб беришни ўз назоратига олиб, туну кун абонентлар билан деспетчерлик хизмати орқали боғланиб, муаммоларни аҳолини овора қилмасдан, жойларга бориб бартараф этишмоқда.
Ушбу синовли кунларда ватандошларимиздан ваҳимага тушмасликларини ҳамда бу даврдан бардош ва матонат билан ўтишларида яратгандан сабр-тоқат сўраб қоламиз. Шунингдек, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда ўтиришларини илтимос қиламиз.

Комилбек Юсупов,
Самарқанд "Сувоқава" ДУК директори

Комментариев: 0
Добавить комментарий