» » » Карздорлик ундирилмокда


Карздорлик ундирилмокда

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 24.01.2020 йилдаги қарорига кўра қарздор "Қорадарё вохаси” СИУдан И.Абдиалимов фойдасига 01.10.2018 йилдан 01.12.2019 йилгача бўлган давр учун товон пулидан бўлган 4 млн. 924 минг 934  сўм ундириш белгиланган ва суд қарори асосида 18.02.2020 йилда Бюронинг Иштихон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

 

 

Карздорлик ундирилмокда

  

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 11.03.2020 йилдаги қарорига кўра қарздор "Қорадарё вохаси” СИУдан И.Абдиалимов фойдасига ходимга тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (01.01.2020 йил ҳолатига) бўйича 4 млн. 221 минг 372 сўм ундириш белгиланган ва суд қарори асосида 16.03.2020 йилда Бюронинг Иштихон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор "Қорадарё вохаси” СИУнинг "Савдогарбанк” АТБ Иштихон филиалидаги барча ҳисоб рақамлари ва мол-мулкларига банд солинган  ва инкассо топшириқномаси юборилган.

 

Мурожаатни кўриб чиқиш давомида амалга оширилган тушунтириш ишлари маҳсулида қарздор "Қорадарё вохаси” СИУ бошлиғи С.Мардиевдан 15.04.2020 йилда 4 млн. 924 минг 934  сўм топон пули ундирилиб, ундирувчи И.Абдиаалиевга тилхат асосида топширилган.

 

Ҳозирда қарздор "Қорадарё вохаси” СИУдан ундирувчи И.Абдиалиев фойдасига 4 млн. 221 минг 372 сўм миқдоридаги қарздорликни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилмоқда.

 

МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси

Комментариев: 0
Добавить комментарий