» » » ИНСПЕКТОРЛАРНИ “ШАНТАЖ” ҚИЛГАН БЛОГГЕР ҚАМАЛДИ


ИНСПЕКТОРЛАРНИ “ШАНТАЖ” ҚИЛГАН БЛОГГЕР ҚАМАЛДИ

Самақкандда ўзини блогер дея таништирган шахс карантин қоидаларини бузиб, стикерсиз автомашинада ҳаркатланётган автомашина эгасини штаб постдан олиб ўтишга уринди. 
 

Ситекрсиз шаҳарга киришга уринган автомобил эгаси тўхтатилганда машина ичидаги фуқаро йўл потрул хизмати ходимларини тасвирга ола бошлади.  Қўл телефонига тасвирга олиб воқеани ёлғон аралаш шарҳлаётган шахс ўзини блоггерлигини айтди.  У айнан шу ҳаракати билан   биринчи штаб постидан ўтиб кетишниям уддалаган. Ва бу ҳам етмаганидек ЙПХ инспекторларига ишдан бўшаттириб юбориш билан таҳдид қилган. 

Йўл потрул инспекторлари билан тортишган йигит ҳаракати устидан маъмурий баёёнома тузилиб, судга оширилиди. Самарқанд шаҳар маъмурий суди судяси Жаҳонгир Каримов  тортишувнинг ҳар икки томон иштирокчилари ва гувоҳнинг кўрсатмаларини эшитди. 
Суд Жўрабек Алимовнинг ҳаракатини ноқонуний деб топди. Унга маъмурий жазо ва жарима  қўллаш ҳақида қарор чиқарди. Блоггер 15 суткага қамалди.
 
Муътабар Нурмухаммедова
Комментариев: 0
Добавить комментарий