» » » ҲАРБИЙЛАР БЕМОРЛАР УЧУН ҚОН ТОПШИРИШДИ


ҲАРБИЙЛАР БЕМОРЛАР УЧУН ҚОН ТОПШИРИШДИ

Харбий хизматчилар оғир беморлар учун донорлик қони топширишди. 
 

Самарқанд вилоят қон қуюш минтақавий марказида ихтиёрий донорликнинг навбатдаги акцияси бўлиб ўтди. Акция "Эзгулик албатта қайтади” шиорини илгари сурди.

Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари карантин вақтида потенциал донорлар сони кескин камайиб кетганлиги учун кўнгилли равишда қон топширишди. 

Ҳарбийлар ҳаёт бағишлашни истаган беморлар уларга бегона. Уларнинг мақсади қон орқали беморларнинг яшаб кетишига кўмак бериш.
Ҳарбий хизматчилар яна бир мақсади бу ташаббус орқали инсонпарварликни тарғиб қилиш эди. 

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси акциясини азим кентда бошлаган бўлса, бир ҳафта давомида ҳудудий қон қуйиш марказлари мутахассислари томонидан Жиззах ҳамда Навоий горнизонларида ҳам қон топшириш давом этади.
 
Муътабар Нурмухаммедова
Комментариев: 0
Добавить комментарий