» » » Мажбурий ижро бюроси ходимлари фахрийни йўқлади


Мажбурий ижро бюроси ходимлари фахрийни йўқлади

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.
 

Мажбурий ижро бюроси ходимлари фахрийни йўқлади

 

Шундай тадбирлардан бирида Жомбой туманининг "Журият” қишлоғида истиқомат қилаётган Бюро фахрийси - Мамаюсуф Хидировни йўқлаб борилди. Фахрий ходимга Бюро раҳбариятининг табриги ва ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
 

Мажбурий ижро бюроси ходимлари фахрийни йўқлади

 

– Кексаларни эъзозлаш уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятини ҳисобланади, – дейди Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори Дўстбек Сулаймонов. – Биз ҳам эзгу қадриятларимизга амал қилган ҳолда бугунги синовли кунларда фахрийларимиз ҳолидан хабар олиб, улардан касбий кўникма ўрганяпмиз. Фахрийларнинг ўгитлари бугунги кунларда биз учун жуда қимматли.
 

Мажбурий ижро бюроси ходимлари фахрийни йўқлади

 

Жомбой туманининг "Журият” маҳалласида яшовчи фахрий Мамаюсуф Хидиров 1986 йилдан 2018 йилгача шу соҳада меҳнат қилган. узоқ йиллик меҳнатдан кейин бугун фарзандлари ва набиранинг ардоғида кексалик гаштини сурмоқда.

– Халқимизнинг меҳр-эътибори ҳар доим, ҳар қандай вазиятда одамни руҳлантиради, – Мамаюсуф Хидиров. – Бугунги кунларда, айниқса, ана шундай меҳр-оқибатнинг қадрига бебаҳо. Ҳамкасбларимнинг йўқлаб келиши кўнглимни тоғдек кўтарди. Улар билан бўлган қисқа суҳбатдан ўзгача куч олдим. Барибир одам одам билан тирик. Тизимдаги ўзгаришларни кузатиб бораяпман. Ҳозирги давлат ижрочиларга ҳавасим келади. Соҳа тубдан ўзгарди. Суҳбатимиз давомида тажрибамдан келиб чиқиб, уларга ўз тавсияларимни бердим.
 
Комментариев: 0
Добавить комментарий