» » » «Оқтошдон»дан солиқ қарздорлиги ундирилди


«Оқтошдон»дан солиқ қарздорлиги ундирилди

Нарпай туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор "ОҚТОШДОН” акциядорлик жамияти маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

 

«Оқтошдон»дан солиқ қарздорлиги ундирилди

 

Ушбу ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

 

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор "ОҚТОШДОН” акциядорлик жамиятидан ундирувчи фойдасига 200 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

                                Мажбурий ижро бюроси

Нарпай туман бўлими.

Комментариев: 0
Добавить комментарий