» » » МИБ БАЁНОТИДАН: ножўя ҳаракат содир этганлар билан муроса қила олмаймиз


МИБ БАЁНОТИДАН: ножўя ҳаракат содир этганлар билан муроса қила олмаймиз

Ижтимоий тармоқларда "МИБнинг 2 нафар ходими ва бир «югурдаги»га ҳукм ўқилди” деган мазмунда хабарлар тарқалди.

 

МИБ БАЁНОТИДАН:  ножўя ҳаракат содир этганлар билан муроса қила олмаймиз

 

Таъкидлаш керакки, бугун коррупция ҳолатларига кескин кураш кетаётган бир вақтда, аввало, унинг илдиз отишига сабабчи бўлаётган омиллар билан курашиш энг самарали усуллардан бири, десак адашмаган бўламиз. Айниқса, бу пул билан боғлиқ ҳолатларда янада қалтис вазиятларни юзага келтиради.

 

Хўш, бюро ходимлари соҳадаги коррупция ҳолатларини қандай бартараф этишмоқда? Шу саволга аниқлик киритиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи катта инспектори Дўстбек Сулаймонов билан боғландик.

Мажбурий ижро бюроси соҳадаги коррупция ҳолатларини бартараф этишга жиддий масала сифатида қаратмоқда. Бюро ташкил этилган вақтдан буён коррупция иллатига қарши курашиш масаласи асосий вазифа ва талаблардан бири бўлиб қолмоқда.

 

Шуни айтишим керакки, Бюро органларида ходимлар томонидан ножўя хатти-ҳаракат ҳолатларининг олдини олиш, коррупцион ҳолатларни фош этиш ва унинг олдини олиш мақсадида, Ички хавфсизликни таъминлаш махсус тармоғи айнан тизимдаги коррупцион ҳолатларни фош этиш ва унинг олдини олиш билан шуғулланади.

Биргина, Бюро ташкил топгандан буён бошқарма тизимидаги 7 нафар ходими томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатларнинг 6 таси ички хавфсизликни таъминлаш махсус тармоқ ходимларининг ташаббуслари асосида фош этилган.

 

Юқоридаги хабарда келтирилган ҳолат ҳам бошқармамизнинг ички хавфсизликни таъминлаш махсус тармоғи томонидан хизмат текшируви олиб борилган.Оддийгина айтганда, Бюро ходими деган номга доғ туширган ходимларга нисбатан муросасиз муносабат билдирилмоқда.Хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз, О.Нуралиев – муқаддам, Бюронинг Пахтачи туман бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаб келган.

Фуқаро Г.Худойбердиеванинг мурожаатига асосан муқаддам Бюронинг Пахтачи туман бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаб келган О.Нуралиев ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилган.

 

Текширув давомида, фуқаро Г.Худойбердиева собиқ давлат ижрочиси О.Нуралиевнинг иш юритувидаги ижро ишининг унга нисбатан бўлган қисмини тамомлаш эвазига 4.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини талаб қилаётганлигини баён қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.


Аниқланишича, Бюронинг Пахтачи туман бўлими давлат ижрочиси О.Нуралиев ўзининг норасмий жамоатчи ёрдамчиси А.Абдувалиевни жалб қилиб, иш юритувида бўлган ЖИБ Пахтачи туман судининг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "б,в,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми "а” банди билан фуқаро Г.Худойбердиева ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан чиқарилган ижро иши бўйича ундирувчилардан жами 18.087.650 сўм етказилган моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини тамомлаш эвазига фуқаро Г.Худойбердиевадан 4.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини талаб қилиб, 13.09.2019 йил куни ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу маблағларни олаётган вақтида ушланган. Ҳозирда, улар ўз айбларига яраша суд ҳукми билан жазосини олган.

Юқоридаги таъкидлаганимиздек, Бюро ножўя хатти-ҳаракат содир этган ходимлар билан муроса қила олмайди.

 

Бундан ташқари, Ижтимоий тармоқлардаги ходимларимизнинг муомала маданияти, аҳоли билан ишлаш аҳволи ва улар ҳақидаги шикоят ва мурожаатлари ўрганиб борилади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий