» » » Конигилга кўчирилган бозор қачон охиригача қуриб битказилади?


Конигилга кўчирилган бозор қачон охиригача қуриб битказилади?

Самарқандда аввалги кўпчилик учун  "Янги бозор” номи билан маълум бўлган кечки бозор бошқа жойга кўчирилди.  Бозор Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳудудни ободонлаштириш, техникалар қатновини каматириш мақсадида Самарқанд тумани ҳудудидаги Конигил маҳалласи яқинига кўчирилган. Бозорнинг катта трасса йўлга  яқин жойда жойлашгани  қўшни вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келаётган тадбиркорларга анча қулайлик туғдирган. 
       

Лекин  ижтимоий тармоқда  самарқандликлар айнан бозорни ҳали тайёр бўлмаган, ободонлаштирилмаган жойга кўчирилганлигига эътироз билдирмоқда.  Тасвирга олиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам бозорда тадбиркорлар учун етарли шарт-шароитлар ҳали тўлалигича  яратилмаганлигига гувоҳ бўлдик. Масалан автомобиллар сақлаш  жойи битказилмаганлиги боис, машиналар бетартиб қўйиб ташланган. Хатто бозор маъмурияти ҳали ўз биносига эга эмас. Йўллар тўлиқ асфальтланмаган. Бозорининг бир томони бемалол "майда бозор” савдоси авж олганлигини кўришингиз мумкин. 

Яъна бир эътиборли жиҳат:  Бозорга киришингиз билан Самарқандда карантин давом этаётганлигини ва у "сариқ” ҳудудга киришини эсдан чиқариб қўясиз. Сотувчи ва харидорлар ўртасида масофа сақланган ҳолатлар жуда кам.  Хўш, бозор қачон охригача қуриб битказилади? Ва бундай  ҳолатда Самарқанд қачон "яшил” ҳудудга айланади?   Уйлаймизки мазкур масалаларга тегишли ташкилотлар жиддийроқ эътибор қаратади. 
Дилфуза Эсанова
Комментариев: 0
Добавить комментарий