» » » Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида янги ўқув йили учун ажратилган квоталар ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ошди


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида янги ўқув йили учун ажратилган квоталар ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ошди

Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистондаги биринчи  ва етакчи олий ўқув юрти  Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти яна талабаларни қабул қилиш учун ўз эшикларини очди. Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 12 июндаги "2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳам  абитуриентларни бакалавриатнинг кундузги ҳамда сиртқи таълим шаклларига қабул қилишни бошлади.
 
 
Дилфуза Эсанова
Комментариев: 0
Добавить комментарий