» » » Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қайта ўз фаолиятини бошлади


Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қайта ўз фаолиятини бошлади

Мамлакатимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши билан уни тарқалишининг олдини олиш борасида Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан узлуксиз ҳамкорлик қилмоқда. 

 


Самарқандда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони сезиларли даражада ошиши билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси зудлик билан қатор чор-тадбирларни ўз вақтида амалга оширди. Вилоятида коронавирусга чалинган беморларни текшириш, кузатиш, даволаш ишлари билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 26 апрелдан 12 июнгача мослаштирилган госпитал тарзида вақтинча фаолият олиб борди. Айни пайтда марказ илгаригидек қайта иш бошлади. Марказдаги барча 18 та стационар бўлимларда карантин қоидаларига асосида беморларни қабул қилиш, даволаш ишлари амалга ошириляпти. Мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.  

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий