» » » КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ


КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ

Азим шаҳарнинг кўчалари бугун ҳар доимгидан сокин. Ҳар қадамда учраётган йўл инспекторлари ва тез ёрдам машиналари кўчаги сукунатни бузганини айтмаса шаҳар тинч. Бугун Самарқанд шаҳри кўчаларида яна бир касб эгаларини ҳам учратиш мумкин эди.Ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари хизмат олиб борди. Эрта тонгдан Самарқандда кенг қаморовли дезинфексия ўтказилди. Вилоят Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда Марказий ҳарбий округ махсус техникалари ёрдамида шаҳар кўчалари зарарсизлантирилди.

 

 
Муътабар Нурмухаммедова
Комментариев: 0
Добавить комментарий