» » » Стоматологликдан инноватцион лойиҳа муаллифига айланган аёл!


Стоматологликдан инноватцион лойиҳа муаллифига айланган аёл!

Павлония!  Унинг ям-яшил ва йирик япроқларини ёмғирли ва ҳозирги қуёшли кунларда иссиқдан сақловчи соябонга ўхшатиш мумкин. Олимларнинг тадқиқотларига кўра, бугунги глобал иссиқлик авж олаётган бир пайтда Павлония экинзорлари ҳаво ҳароратини 15 даражадан 30 даражагача пасайтириб беради. 

 

 

 

Самарқанд тиббиёт институти ўқитувчиси, асли касби шифокор-стоматолог бўлган Сожида опа Жабборова кунларнинг  бирида Павлония дарахти ҳақида интернетда ўқиб қолади. Сайёрамизда энг тез, йилига 5 метрдан 7 метргача   ўсувчи, баргидан то илдизигача кони фойда бўлган дарахт ҳақида қизиқарли маълумотларни тўплагач у тадбиркорликка қўл уришга аҳд қилади. Шундай қилиб Сожида опа стоматологликдан Ўзбекистонда павлония плантацияларини яратиш бўйича инновацион лойиҳа муаллифига айланди.  Опанинг ғоясини Самарқанд вилоят ҳокимлиги қўллаб-қувватлаб, фойдаланилмаётган майдонлардан  42 гектар ер майдони ажратиб берди. Павлония дарахти атроф-муҳит мусаффолигини ҳам сақлайди. Шу боис Сожида опа уни яшаб турган ҳовлисига ҳам эккан.    Бир дона павлония дарахти бир кунда 21 куб корбанот ангидрид ютиб 6 куб кислород ажратиб чиқаради.

 

Оддий дарахтлар шаҳар кўчаларида 30 йилдан ортиқ яшамаслиги мумкин. Лекин павлония  юз йил  умр кўради. Ерга экилгандан сўнг 4  йили жуда чиройли гуллайди. Қўнғироқ кўринишидаги оч  бинафшаранг гуллар атрофга ифор таратиб,  кўзни қувонтиради. Павлония дарахти  асали дунё бўйича акация дарахти асали билан тенг. Масалан Япониядва 1 кг асал 20 АҚШ доллари туради. Опанинг Булунғур туманида яратган 27 гектарлик  плантациясида  12 та оила иш билан таъминланган. Павлонияни йилнинг исталган фаслида экиш мумкин. Жорий йил Сожида опа "Ўзбекистон аёллларининг 100 та энг яхши иновацион лойиҳаси” III республика танловида  ғолиб бўлди. Айни пайтда ишбилармон аёл Самарқанддаги павлония палантациясини 42 ектардан 100 гектаргача кенгайтирмоқчи. Бундан ташқари, Павлония дарахтини  Қорақалпоғистоннинг Муйноқ туманига  ҳам  экиб, мамлакатимиз экологиясини яхшилашга ҳисса қўшиш ниятида.

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий