» » » Иссиқхона қуриб, укаларини ўқитмоқчи бўлган Шоҳруҳ!


Иссиқхона қуриб, укаларини ўқитмоқчи бўлган Шоҳруҳ!

Феруза Турниёзова 12 йил аввал турмушидан ажралган. Опа  табиатан серҳаракат ва интилувчан бўлганлиги учун 2 нафар фарзандини ҳалол боқишга уринмоқда.  Вақтинчалик  иш бўладими, пахта теришми аёл боши билан ҳеч қачон меҳнатдан қочган эмас. Ёғингарчилик мавсумида яшаб турган уйининг томидан  чакка ўтиши унинг дилини хира қилар эди. Шу боис опа бу йил эски уйини  бузиб, янгидан кўтаришга муваффақ бўлди.

 


 

 "Камолот” маҳалласи раиси ва фаоллари Феруза Турниёзованинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан моддий кўмакка муҳтожлиги аниқлангач, жамоатчилар кўмагида унинг уйини тиклашга кўмаклашишга келишиб олишди.янги уй томини ёпиш учун моддий ёрдам кўрсатишди.


Пастдарғом туманидаги яна бир эхтиёжманд хонадонда бўлдик. Хонадон эгасининг ўзини  мавсумий ишда бўлганлиги учун  учрата олмадик. Она томорқа ишлари билан банд.


3 нафар фарзанди бор оиланинг яшаш шароити билан танишганимизда уларнинг ижтимоий аҳволи жуда оғирлигига гувоҳ бўлдик. Пол ўрнига лойсувоқ, печка тутунидан қорайиб кетган деворлар, яроқсиз ҳолга келиб қолган кигиз гилам, мана бу газ печида эса овқат пиширилади. Оила ана шундай шароитда кун кечиради.

 

Бу йил Ота ва вояга етган ўғил ҳовлидаги сигир- бузоғини сотди. Мавсумий ишлардан топган пулига янги иморат кўтариб, шароитларни яхшилашга қарор қилди.

 

Шоҳруҳнинг болалиги қийинчиликда ўтган бўлса-да, унда яхши яшашга бўлган интилишни гувоҳи бўлдик. Маҳалла фаоллари ва ишчи гуруҳ унга ОЎЮга  ўқишга кириш учун ҳужжат топширишни маслаҳат берганида, ўқишга кириб қолсам барибир тўлов-шартнома пулини тўлашга қурбим етмайди. Ундан кўра, иссиқхона ташкил этиб, топган  даромадимга укамни ўқитаман деб жавоб берди. 

 

Маҳалла фаоллари Шоҳруҳ Ашуровга иссиқхона қуриш учун банкдан субсидия олишга кўмак беришини айтди.

Бу йил хонадон шифтига қалдирғочлар ин қурибди. Ажабмас бу қардирғочлар ушбу оилага ҳам файзу-барака олиб келган бўлса, 20 ёшли Шоҳруҳнинг орзулари амалга ошса,  юртимизда эхтиёжманд оилалар сони яна биттага камайса.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий