» » » Самарқандда Президент мактаби 1 – декабрда фойдаланишга топширилади


Самарқандда Президент мактаби 1 – декабрда фойдаланишга топширилади

Шу кунларда Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасида Президент мактаби қурилиши қизғин давом этяпти.

 


Бунёдкорлик ишлари жорий йилнинг апрелида бошланган эди. Пандемия шароитида ҳам мактаб қурилиши бир дақақа ҳам тўхтатгани йўқ. 200 нафарга яқин қурувчи-ишчилар карантин шароитида санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда бинонинг конструкциясини кўтардилар. Қарийб 2,5 гектар майдонда мактабнинг 168 ўринли ўқув биноси ва ётоқхонаси, спорт заллар, мини футбол, баскетбол майдонлари, ошхона, хиёбон ва бошқа объектлар бунёд этилади.

 

Мактаб тўлиқ фойдаланишга топширилгач, пандемия билан боғлиқ вазиятнинг ўнгланишига қараб,2021 йилдан самарқандликларнинг ҳамфарзандлари Президент мактабига ўқиш учун имтиҳон топширишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 фeвралда қабул қилинган "Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида шундай мактабларни ташкил этиш белгиланган.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий