» » » Пастдарғомлик Тамара ая: Доим ҳаракатдаман чунки, 100 га киришни истайман!


Пастдарғомлик Тамара ая: Доим ҳаракатдаман чунки, 100 га киришни истайман!


Пастдарғомнинг "Камолот” маҳалласиджа яшовчи Тамара ая Шомирзаева 78 ёшда. Аммо саратоннинг 40 даража иссиғида ҳам у кишини иссиқхонадан топиш мумкин.

 

Ая ҳар куни эрталаб соат 4:00-11:00 гача иссиқхонада ишлайди. Турмуш ўртоғи билан 5 қиз, бир ўғилни тарбиялаб вояга етказган ая, доим ҳаракатда. Фарзандлари, келинлари ҳатто невараларини ҳам ёшлигидан меҳнатга ўргатган. Кўп йилллар она тили ва адабиётидан дарс бериб, тунлари иссиқхонада меҳнат қилиб рўзғор ободлигига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Онанинг хонадонида 4 та иссиқхона бор. У ерда помидор, бодринг, кабачки, лимон каби экинларни экиб, парваришлаб, йилига 20 миллимон сўмдан ортиқ даромад олмоқда.

 

Пастдарғом туманида "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида "Обод хонадон”, "Обод кўча” ва "Обод маҳалла” тарғибот тадбирлари доирасида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва маҳалла фаоллари Тамара аянинг хонадонида бўлишди. Бу хонадонни тумандаги энг "Обод хонадон”лардан бири сифатида эътироф этишди. Пандемия шароитида халққа арзон полиз маҳсулотлари етказиб бераётгани учун миннатдорчилик билдиришди. Ҳақиқатдан ҳам у кишининг хонадонига ҳамма ҳавас қилади. Ҳовлига киришингиз билан сизни меҳр билан ўстирилган анвойи гулллар қарши олади. Озода, саранжом-саришта. Ўз уйини, яшаш турган маҳалласини обод этиш эса, фақатгина инсоннинг ўзига боғлиқ дейди, Тамара ая.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий