» » » Самарқандда “Қорадори-2020” тадбирлари давом этмоқда


Самарқандда “Қорадори-2020” тадбирлари давом этмоқда

 Самарқандда “Қорадори-2020” тадбирлари давом этмоқда

Шунингдек, ушбу куни соат 20:00 да тадбир жараёнида Оқдарё туман Янгиқўрғон маҳалласида яшовчи У.М.,нинг ҳовлисидаги томорқаси кўздан кечирилганида, у ердан ҳам жами 20 туп яшил рангли "каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликни экиб етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2020 йил 26 июль куни соат 10:00 да Каттақўрғон туманида ўтказилган "Қорадори-2020” тадбири давомида, Каттақўрғон тумани Қоракулча маҳалласида яшовчи 37 ёшли И.С.,нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганида, томорқасидан жами 17 туп "каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни экиб етиштириб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Юқоридаги ҳар учала ҳолатда ҳам гумон қилинувчиларга нисбатан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270 (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276-моддалари ( Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Комментариев: 0
Добавить комментарий